Харрис Украина вакили бўлмаса Путин билан учрашмаслигини айтди.
АҚШда бўлажак сайловларда демократ номзод Камала Харрис Россия президенти Владимир Путин билан музокараларда Украина вакили бўлмаса, урушни тугатиш масаласини муҳокама қилиш учун учрашмаслигини айтди.
«Украинасиз икки томонлама бўлмайди. Украина Украина келажаги учун ўз сўзини айтиши керак», деди АҚШ вице-президенти CБС телеканалининг «60 дақиқа» кўрсатувида.
Жо Байден ҳам шу пайтгача россиялик ҳамкасби билан бу масалани муҳокама қилиш учун учрашмаган.
Харрис, шунингдек, Вашингтоннинг Киевга ҳарбий ва молиявий ёрдамини қисқартириш тарафдори бўлган республикачи номзод Доналд Трампни ҳам танқид қилди.
"Доналд Трамп, агар у президент бўлганида, Путин ҳозир Киевда ўтирган бўларди. У буни бир кунда тугатиши мумкин, деб гапиради. Бу нима, биласизми, бу таслим бўлиш, - деди у.
Трамп унинг маъмурияти остида қисқа вақт ичида Москва билан тинчликка эришиш мумкинлигини бир неча бор таъкидлаган.
Украинада бундай тинчлик Россия босиб олган ҳудуддан воз кечишни англатади, деган хавотир бор.
Харрис, шунингдек, Украинанинг НАТОга аъзо бўлишини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.