Бугун 18 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистонда уй нархлари нималарга боғлиқ равишда ўзгармоқда?

Ўзбекистонда уй нархлари нималарга боғлиқ равишда ўзгармоқда?

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази мутахассиси Жалолиддин Усмонов Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида юз берган ўзгаришлар таҳлилини тақдим этди:

– Мамлакатимизда бирламчи ва иккиламчи уй-жой нархларининг умумий пасайишига қарамай, йиллик ҳисобда нархлар динамикаси барқарорлигича қолмоқда.

Маълумки, кўчмас мулк бозоридаги фаоллик кетма-кет икки ойлик пасайишдан сўнг, апрель ойида барқарор тикланишни кўрсатди. Ой давомида битимлар ҳажми 20 фоизга ошиб, 24 мингтани ташкил этди.

Апрель ойида кўчмас мулк бозоридаги ҳудудий динамика барқарор ўсган. Ўзбекистоннинг ҳеч қайси ҳудудида битимлар ҳажми пасаймаган. Фаолликнинг энг сезиларли ўсиши Наманган (39%), Самарқанд (29%) ва Бухоро вилоятларида (27%) қайд этилди.

Ўзбекистонда иккиламчи бозорда уй-жойларнинг ўртача нархи ўтган ойга нисбатан 1,3 фоизга ошди. Йиллик ҳисобда ўсиш 2,4 фоизни ташкил этди. Ўсиш суръатлари Жиззах, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида юқори қайд этилган.

Тошкент шаҳрида эса кўчмас мулк бозоридаги вазият нисбатан барқарорликни кўрсатди. Иккиламчи бозорда уй-жойларнинг ўртача нархи деярли ўзгармаган.

Йиллик ҳисобда ҳам бирламчи, ҳам иккиламчи кўчмас мулк бозорларида нархларнинг пасайиши кузатилди. Иккиламчи уй-жойларнинг ўртача нархи 6,3 фоизга камайган бўлса, бирламчи уй-жой сегментида эса пасайиш 4,2 фоизни ташкил этди.

Иккиламчи уй-жой нархларининг энг катта пасайиши Чилонзор (10,7%), Мирзо Улуғбек (9,4%) ва Яшнобод (8,2%) туманларида кузатилди. Бирламчи уй-жой нархларининг энг сезиларли пасайиши Учтепа (15,3%), Шайхонтохур (13,3%) ва Юнусобод (8,8%) туманларида кузатилди.

Апрель ойида Тошкент шаҳрида ижара нархларида барқарорлик кузатилди. Ўртача ижара нархи ўтган ойдаги кўрсаткични сақлаб қолди ва бир квадрат метр учун 8,1 долларни ташкил этди.

Пойтахтнинг Миробод, Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманларида ижара нархи нисбатан юқорилигича қолмоқда. Ушбу туманларда ижара нархи бир квадрат метр учун ўртача 10,4 долларни ташкил этади. Йил давомида ижара нархларининг энг сезиларли пасайиши Учтепа, Юнусобод ва Мирзо-Улуғбек туманларида қайд этилди.

Киритилди: 16:27 16.05.2025. Ўқилди: 517 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!