Россия Украинадан тўрт вилоят ҳудудидан қўшинларини олиб чиқиб кетишни талаб қилганидан сўнг, музокаралар боши берк кўчага кириб қолгандек кўринарди.
Шунда Туркия уч тоифадаги - болалар, фуқаролар ва ҳарбий хизматчиларни ўз ичига олган асирлар алмашинувини таклиф қилди. Бу ҳақда CNN турк амалдорининг баёнотига асосланиб хабар бермоқда.
"Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар кутилганидан ҳам ижобийроқ кечди. Улар бир-бирини айблаш риторикасидан фойдаланишмади," - деди Туркия вакили.
Унинг маълумотларига кўра, асирларни алмашиш таклифи берилгач, Украина томони бунга рухсат олиш учун зални вақтинча тарк этган.
"Россия делегациясига келишувга эришиш учун украиналикларга қараганда камроқ вақт керак бўлганга ўхшайди. Бу икки томон музокаралар столига турли мақсадлар билан келган. Аммо уларнинг Истанбулга ташриф буюрганининг ўзи вазиятдан чиқиш йўлини топиш зарурлигини кўрсатади," - деб таъкидлади у.