Бугун 18 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Тошкентда кучли чанг бўрони кузатилмоқда: сабаблари нимада?

Тошкентда кучли чанг бўрони кузатилмоқда: сабаблари нимада?

Бугун тушдан кейин Тошкент шаҳрида кучли чанг бўрони кузатилди. Шаҳар аҳолисини безовта қилган бу табиий ҳодиса кўплаб ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти докторанти Батир Халмуратовнинг фикрига кўра, Тошкентда чанг бўронининг юзага келишига бир нечта омиллар сабаб бўлган. Энг асосий сабаб — салқин шимолий ҳаво оқими ва жанубдан кириб келаётган иссиқ ҳаво массасининг тўқнашуви, босимнинг ноодатий ортиши ва кескин шамол кучайишидир. Бу ҳаво массалари ўртасидаги кескин ҳарорат фарқи кучли шамолни келтириб чиқарган.

Таъкидлаш жоизки, шамол тезлиги айрим ҳудудларда 20 м/с дан ошгани айтилмоқда. Кучли шамол ўз навбатида қуриган тупроқдан ва очиқ ер майдонларидан чанг заррачаларини кўтариб, ҳаво муҳитига тарқатди. Натижада шаҳарнинг турли нуқталарида кўриш масофаси қисқариб, нафас олиш қийинлашган. Об-ҳаво шароитини ўрганаётган экспертлар бу ҳолатни “фронтал тўқнашув” деб атайди. Яъни совуқ ва иссиқ ҳаво массалари бир жойда тўқнашганида атмосфера беқарорлашиб, кучли шамол ва чанг кўтарилиши эҳтимоли кескин ортади. Айнан шу жараён бугун Тошкентда булутли осмон, чақмоқ ва қисқа муддатли ёғингарчилик билан бирга кечмоқда.

Эътиборлиси шундаки, шу вақтга келиб Нукус шаҳрида ҳаво нисбатан барқарор. У ерда фақат салқинлик ва енгил шамол кузатилмоқда. Мутахассисларнинг қайд этишича, Нукусда чанг бўронининг кузатилмаслигига сабаб шамол тезлигининг етарлича кучли эмаслиги, тупроқнинг намлиги ёки чангга бой бўлмаган ҳудудлар устидан шамол ҳаракатланаётгани бўлиши мумкин.

Айни вақтда Тошкентда экологик хизматлар томонидан чанг миқдори ва ҳавонинг сифат кўрсаткичлари мониторинг қилинмоқда. Аҳолига очиқ ҳавода узоқ юрмаслик, ниқоб тақиш, болалар ва кекса инсонларни эҳтиёт қилиш тавсия этилмоқда.

Киритилди: 20:35 17.05.2025. Ўқилди: 1189 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!