2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда 638 628 та тирик туғилиш ҳолати қайд этилган. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 26 мингтага кам.
Энг кўп туғилиш Самарқанд вилоятида – 77 537 та, Қашқадарёда – 72 508 та ва Фарғонада – 71 437 та қайд этилган.
Энг кам кўрсаткич Сирдарё вилоятида – 15 377 та ва Навоийда – 17 533 тани ташкил этган.