Бугун 29 июль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати яна кўтарилади: Республика бўйича ҳарорат меъёрдан 2-3 даражага юқори бўлади

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати яна кўтарилади: Республика бўйича ҳарорат меъёрдан 2-3 даражага юқори бўлади

Июль ойининг сўнгги ҳафтасида Ўзбекистон ҳудуди бўйича яна кучли иссиқ об-ҳаво шароити бўлиши кутилмоқда. Синоптикларнинг маълум қилишича, бу даврда ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 37–40 даража атрофида, мамлакатнинг шимолий, жанубий ҳамда чўл ҳудудларида эса 41–42 даражагача етади. Бу кўрсаткич июль ойининг охирги ўртача иқлимий меъёрларидан 2–3 даражага юқори ҳисобланади.

Ҳафта давомида республика ҳудудида асосан кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб турибди, ёғингарчилик кузатилмайди. Бироқ шимол, жануб ва чўл ҳудудларда шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиб, айрим жойларда чанг-тўзонлар кўтарилиши мумкин.

Пойтахтимиз Тошкент шаҳрида ҳам ҳаво асосан кам булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмаяпти. Кундуз кунлари ҳарорат 38–39 даража иссиқни ташкил этса, кечаси кўрсаткичлар 23–25 даражагача пасаяди. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади.

Киритилди: 14:52 27.07.2026. Ўқилди: 863 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!