Шу йилнинг 16 июл куни Тошкент шаҳрининг Дўрмон йўли ва Ғазалкент кўчалари кесишмасида Onix автомобили ва ЙПХ инспекторларининг учта патрул мототцикли иштирокида содир бўлган авария қурбонлари сони ошди. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг маълум қилишича, Onix ҳайдовчиси 27 июл куни шифохонада вафот этди.
Ўша куни мотоциклдагилардан бири тўқнашувдан кейин воқеа жойида вафот этганди. Яна тўрт киши – икки мотоциклчи, чорраҳада навбатчиликда бўлган ЙПХ ходими ҳамда мотоцикллар билан тўқнашган Onix ҳайдовчиси шифохонага ётқизилганди.
Қолган уч кишининг аҳволи яхшиланган ва улар умумий бўлимга ўтказилган.
16 июл куни соат 18:30 ларда 3 нафар йўл патрул хизмати инспекторлари патруллик мототциклларида Дўрмон йўли кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётганида Ғазалкент кўчасидан чорраҳага кириб келган Onix русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб кетганди.
Тармоқларда мазкур ЙТҲ кортеж кузатуви вақтида содир бўлгани ҳақида тахминлар билдирилилганди. ЙҲХХ эса бу маълумотни рад этиб, асоссиз хабар тарқатмасликни сўраганди.