Бугун 30 июль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Босния Россияга миннатдорлик билдирди

Босния Россияга миннатдорлик билдирди

Босния спорт жамияти Элбрус тоғида альпинистларни қутқаришда ёрдам бергани ва ҳалок бўлганларнинг жасадларини эвакуация қилгани учун Россияга миннатдорлик билдирди.

24 июль куни 7 нафар Босния ва Герцоговина фуқаролари Эльбрус чўққисини забт этиш мақсадида чиқади, лекин 5100 метр баландликда улар йўлдан адашиб қолади.

Бир киши амаллаб тоғдан тушиб, ёрдам сўрайди. Россиялик қутқарувчилар етиб келганда 5 киши қурбон бўлган бир киши тирик қолган эди.

Воқеадан сўнг Босния ва Герсеговина ташқи ишлар вазири Элмедин Конакович воқеадан афсусда эканлигини билдирди.

Баландлиги 5642 метр бўлган Элбрус Россиянинг Кавказ минтақасида, Грузия чегарасидан шимолда жойлашган ва Европанинг энг баланд тоғи сифатида тан олинган.

Киритилди: 10:55 29.07.2026. Ўқилди: 1747 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!