Бугун 29 июль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Россия Павел Дуровни халқаро қидирувга берди

Россия Павел Дуровни халқаро қидирувга берди

Россия Telegram асосчиси Павел Дуровни халқаро қидирувга берди. Бу ҳақда Федерал хавфсизлик хизматининг Жамоатчилик билан алоқалар маркази хабар берди.

Дуровга “террорчилик фаолиятига кўмаклашиш” моддаси бўйича айблов эълон қўйилган.

Бу айблов Украина махсус хизматлари Телеграмʻдаги оммабоп “Дайвинчик” чатботидан гўёки ёш россияликларни “диверсион-террорчилик фаолиятига жалб этишда” фойдалангани бўйича қўзғатилган жиноят иши доирасида илгари сурилган.

Telegram маʻмурияти раҳбари П. Дуровга Россия Жиноят кодексининг 205.1-моддаси 1.1-қисмида (террорчилик фаолиятига кўмаклашиш) назарда тутилган жиноят белгилари бўйича тергов қилинаётган жиноят иши доирасида айблов эълон қилинди, у халқаро қидирувга берилди, дейилади ФХХ хабарида.

Шу иш бўйича 2025 йил июлидан буён Россиянинг 16 та ҳудудида 46 нафар ёш фойдаланувчи қўлга олинган.

Киритилди: Бугун 12:15. Ўқилди: 728 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!