Ўзбекистонда энергетика вазири алмашди.
Президент фармонига кўра, Шерзод Ходжаев Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири этиб тайинланди. Шу муносабат билан у Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги директори лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, Жўрабек Мирзамаҳмудов энергетика вазири лавозимидан озод қилинди.