Бугун 29 июль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистонликлар Дубайга ишга таклиф этилди

Ўзбекистонликлар Дубайга ишга таклиф этилди

Ўзбекистонликлар Дубай халқаро аэропортидаги бизнес ва биринчи тоифа йўловчилари учун мўлжалланган махсус кутиш залларида ишлашга таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар берди.

Бўш иш ўринлари 80 та бўлиб, номзодлар 20-30 ёш оралиғида бўлиши, инглиз тилини B2 даражада билиши (IELTS, TOEFL ёки бошқа халқаро тил сертификатларига эга номзодларга устунлик берилади) лозим. Шунингдек, меҳмонхона ва ресторан хизмати йўналиши бўйича мутахассисликка, овқат ва ичимликлар хизмати соҳасида камида 1 йиллик иш тажрибасига, спиртли, спирциз, иссиқ ва совуқ ичимликлар бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлиши талаб этилади.

Улар билан икки йилга меҳнат шартномаси тузилади. Иш вақти кунига 8 соат бўлиб, маош 8 226 дирҳам (2250 доллар)ни ташкил этади.
Иш берувчи томонидан ишчи виза, Ўзбекистон—БАА авиачиптаси, аэропортдан иш жойигача трансфер, иш рухсатномасини расмийлаштириш, тиббий суғурта, турар жой, овқатланиш, иш жойига транспорт харажатлари қопланади. Даромад солиғи ушлаб қолинмайди.

Номзодлар аризаларни 13 августга қадар қуйидаги ҳавола орқали қолдиришлари мумкин. Тақдим этилган ҳужжатлар 3-7 кун давомида иш берувчи томонидан кўриб чиқилади. Талабларга мос келган номзодлар кейинги босқич — онлайн суҳбатда иштирок этиш (20—25 август) учун таклиф этилади.

Киритилди: Бугун 15:35. Ўқилди: 787 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!