Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Бир йилда топилмаган 200 миллион... "Volkswagen" хатланиши билан 10 дақиқада топилди!

Бир йилда топилмаган 200 миллион... "Volkswagen" хатланиши билан 10 дақиқада топилди!

"Пул йўқ» деган гап қарийб бир йил давом этди.

Фурқат туманидаги "Sh.F" фермер хўжалигининг 200 миллион сўмдан ортиқ солиқ қарзи юзасидан 2025–2026 йилларда Мажбурий ижро бюроси Фурқат туман бўлимига жами 16 та ижро ҳужжати келиб тушди. Аммо қарз узоқ вақт давомида қопланмади.

Давлат ижрочилари қарздорга тегишли бўлган Volkswagen автомашинасини хатлаши билан эса воқеалар ривожи бутунлай ўзгарди.

Қарийб бир йил давомида топилмаган 200 миллион сўмдан ортиқ маблағ... бир зумда топилди. Солиқ қарзи тўлиқ қопланди.

Хулоса битта: айрим қарзлар на эслатма, на огоҳлантириш билан тўланади. Аммо МИБ хатлови бошланиши билан "пул йўқ" деган гап ҳам, пулнинг ўзи ҳам дарров топилади.

Киритилди: 21:22 25.07.2026. Ўқилди: 808 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!