Тошкент вилоятида 28 июл куни манёвр тепловози ва 4 та цистерна вагон релсдан чиқиб кетди. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.
Таъкидланишича, ҳодиса Оҳангарон станциясининг “АГМК Олмалиқ” шохобча йўлида содир бўлган. Поезд ва вагонлар “ЛУКОЙЛ” шохобча йўлига тегишли стрелкали ўтказгичдан ўтиш вақтида релсдан чиқиб кетган.
“Ўзбекистон темир йўллари” ушбу йўл компания тасарруфига кирмаслигини маълум қилди. Шунга қарамай компания мутахассислари тавсиялари билан вагонлар шу куннинг ўзида темирйўл изига қайтарилган.
Компания хабарида жабрланганлар йўқлиги ва атроф муҳитга зарар етмагани қайд этилган.