Нетаньяҳу Трамп билан учрашувни уларнинг мулоқотлари тарихидаги энг яхши суҳбатлардан бири деб атади.
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу АҚШ президенти Дональд Трамп билан музокаралар тўлиқ ўзаро англашув ва шериклик руҳида ўтганини билдирди. Унинг сўзларига кўра, томонлар Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишига йўл қўймаслик мақсадини яна бир бор тасдиқлаган. Шунингдек, музокараларда Исроил хавфсизлиги ва келажаги учун муҳим бўлган масалалар бўйича кейинги қадамлар мувофиқлаштирилган.
Исроилнинг 12-канали маълумотига кўра, учрашув тахминан 1 соат 20 дақиқа давом этган ва тўлиқ Эрон масаласига бағишланган. Манбалардан бири ҳозирги вазиятни «кескин босқич» деб баҳолаб, Трампнинг Эронга нисбатан кейинги ҳаракатлар бўйича қарор қабул қилиш арафасида турганини айтган.