Бугун 29 июль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Косонда амалдорнинг фуқаро билан қўпол муомаласи юзасидан хизмат текшируви бошланди

Косонда амалдорнинг фуқаро билан қўпол муомаласи юзасидан хизмат текшируви бошланди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Косон тумани бўлими бошлиғи Убайдулла Очиловнинг фуқаро билан тортишув вақтида қўпол ва таҳдидли сўзлар ишлатаётгани акс этган видео тарқалди.

Маълум қилинишича, ҳолат фуқародан кўчага тўкилган қумни олиб ташлаш талаб қилинган вақтда содир бўлган. Баҳс давомида амалдор давлат хизматчиси одобига зид муомала қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланган. Давлат хизматчилари фуқаролар билан мулоқотда қонун ва муомала маданияти талабларига қатъий риоя қилиши шарт.

Киритилди: Бугун 13:55. Ўқилди: 779 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!