Бугун 29 июль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Бўкада бедарак йўқолган эркак ўлик ҳолда топилди

Бўкада бедарак йўқолган эркак ўлик ҳолда топилди

Ҳозирда марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Тошкент вилоятининг Бўка туманида бедарак йўқолгани ҳақида хабар берилган эркакнинг жасади топилди.

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Қайд этилишича, 1967 йилда туғилган эркакнинг жасади аниқланган ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланган.

Марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича ҳар томонлама, тўлиқ ва холис текширув ишлари олиб борилмоқда. Текширув якунларига кўра, қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли процессуал қарор қабул қилиниши маълум қилинди.

Киритилди: 16:59 28.07.2026. Ўқилди: 824 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!