Бугун 29 июль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Япониядаги зилзиладан сўнг савдо марказида портлаш содир бўлди

Япониядаги зилзиладан сўнг савдо марказида портлаш содир бўлди

NHK маълумотларига кўра, 20 дан 30 гача ишчи бедарак йўқолган. Бино қисман қулаб тушган, воқеа жойида қутқарувчилар ишламоқда.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, зилзила ўчоғи яқинида бино қулаши оқибатида бир киши ҳалок бўлган. Nippon Paper Industries заводида мўри қулаши оқибатида яна бир неча киши бедарак йўқолган. Икки шифохона 100 дан ортиқ жабрланганлар ҳақида хабар берди, уларнинг баъзилари оғир аҳволда.

Эълон қилинган кадрларда бинонинг девори қисман қулагани ва томига зарар етганини кўриш мумкин. Савдо марказига ташриф буюрганлар эвакуация қилинган.

Дастлабки маълумотларга кўра, портлашга газ сизиб чиқиши сабаб бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жароҳатланганлар бор.

Киритилди: Бугун 09:12. Ўқилди: 373 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!