Хитой ва Ўзбекистон ўртасида 500 миллион АҚШ долларига тенг миқдорда қарз шартномаси имзоланди. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, Хитойдан олинадиган ушбу қарз маблағ билан IT соҳасидаги лойиҳалар амалга оширилади.
Шунингдек, учрашувда гидроэнергетика объектлари қурилиши, қишлоқ хўжалиги соҳасининг барқарор ривожланишига ва транспорт инфратузилмасини модернизация қилишга хизмат қилувчи лойиҳалар ҳам муҳокама қилинган.
Маълумот учун, 2002 йилдан буён Хитой Эксимбанки билан ҳамкорликда умумий қиймати 3,2 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган 51 та лойиҳа амалга оширилган.