Бугун 8 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми маълум қилинди

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми маълум қилинди

2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистоннинг Қозоғистон билан ташқи савдо айланмаси 3 миллиард АҚШ долларига етди.

Ўзбекистон Статистика агентлиги маълумотларига кўра, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,6 фоизга кам (2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида 3,2 миллиард доллар).

Қозоғистон белгиланган давр мобайнида товар айланмаси бўйича Ўзбекистоннинг етакчи бешта йирик савдо ҳамкорлари қаторига кирди.

Ўзбекистондан Қозоғистонга экспорт ҳажми 997,7 миллиард АҚШ долларини ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 0,23 фоизга кам (2023 йил январ-сентябрда 1 миллиард АҚШ доллари).

Қозоғистондан Ўзбекистонга импорт 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида 2 миллиард долларга етди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5 фоизга камайди (2023 йилнинг январ-сентябр ойларида 2,1 миллиард доллар).

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси ҳажми 2024 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида 48,2 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 7,7 фоизга ошган (2023 йил январ-сентябрда 44,7 млрд. доллар).

Киритилди: 11:28 26.10.2024. Ўқилди: 684 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!