Бугун 6 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Қодировнинг аҳволи жуда оғир: у ворис қидирмоқда

Қодировнинг аҳволи жуда оғир: у ворис қидирмоқда

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг соғлиғи ёмонлашаётгани республикада ҳокимият алмашинуви жараёнини фаоллаштирганини "Новая газета Европа" суриштируви маълум қилди.

Қодиров, эҳтимол, шифокорлар хулосасига кўникиб, ҳокимиятни топшириш ташаббусини ўз қўлига олган. Чеченистонда унинг фарзандлари ва оилага қариндошлик алоқалари билан боғлиқ содиқ уруғларнинг мавқеи кучайиб бормоқда. Ўтган йили Қодировнинг аҳволи барқарорлашган бўлса-да, бу йил у Москвага режадаги текширувга бормади, аксинча хотини Медни Қодировага тегишли бўлган Грознийдаги "Аймед" клиникасига ётқизилди.

Қодиров февраль ойидан бери кўп вақтини "Аймед"да ўтказиб, шифокорлар назорати остида тунаб қолмоқда. У Грозний бўйлаб кортежда ҳаракатланади ва республика бўйлаб сафар қилиш учун тиббий ёрдам вертолётидан фойдаланади. Унинг иш фаолияти матбуот хизмати томонидан юритиладиган ижтимоий тармоқлардаги постлар билан чекланиб қолган, вакиллик вазифаларини эса Чеченистон ҳукумати раиси Муҳаммад Довудов бажармоқда.

Катта қизи Ойшат Қодированинг кутилмаганда бош вазир ўринбосари лавозимидан истеъфога чиқиши, сингиллари Хутмат ва Хадижатнинг давлат хизматидан кетиши асосий воқеа бўлди. Айшат бизнес билан шуғулланишини айтди. Қодировнинг қариндошлари номига илгари номинал эгаларига тегишли бўлган бизнес активлари қайта расмийлаштирилмоқда. Қизларнинг истеъфоси оилавий компанияларни тўғридан-тўғри назорат қилиш зарурати билан боғлиқ, чунки қонун амалдорларга тадбиркорлик билан шуғулланишни тақиқлайди.

Қодиров Чеченистонда "Рамзаннинг ёш нусхаси" деб аталадиган 17 ёшли ўғли Адам ва аллақачон ўзини ишбилармон аёл ҳамда амалдор сифатида намоён этган 26 ёшли қизи Айшатга таянмоқда. Қодиров олдида куч ишлатувчи тузилмалар ва бизнес устидан оила назоратини сақлаб қолиш, шунингдек, қариндошлари учун Владимир Путиндан кафолатлар олиш мақсадида ҳокимият тизимини қайта қуриш вазифаси турибди.

Киритилди: 20:52 05.05.2025. Ўқилди: 1537 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!