Бугун 7 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистон U-20 Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритди

Ўзбекистон U-20 Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритди

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Осиё кубоги саралаш босқичини юз фоизлик натижа билан якунлаб, қитъа биринчилигига йўлланма олди.

Юртимиз мезбонлик қилган саралаш босқичининг ҳал қилувчи 3-турида вакилларимиз Сурия ёшларига қарши майдонга тушди. Учрашув Ўзбекистоннинг 3:0 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан якунланди.

Ҳисоб 11-дақиқада Диёр Эрманов томонидан очилди. Иккинчи гол баҳс якунига яқин, 82-дақиқада Қувончбек Абраев томонидан киритилди. 90+4-дақиқада Даврон Тўлаганов пенальтини аниқ амалга ошириб, якуний натижани белгилади.

Шу тариқа, Ўзбекистон U-20 терма жамоаси саралашдаги учала учрашувда ҳам ғалаба қозониб, максимал 9 очко билан гуруҳда биринчи ўринни эгаллади ва Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритди.

Гуруҳда Ҳиндистон 6 очко билан иккинчи, Сурия 3 очко билан учинчи ўринни эгаллади. Бирорта очко жамғара олмаган Бангладеш эса сўнгги поғонада қолди.

Киритилди: 22:53 06.09.2026. Ўқилди: 186 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!