Бугун 5 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистон – Тожикистон ўртасидаги “Жартепа” чегара божхона пости талабалар учун очилди

Ўзбекистон – Тожикистон ўртасидаги “Жартепа” чегара божхона пости талабалар учун очилди

Маълумки, пандемия сабабли шу кунга қадар талабалар Тожикистон Республикасига фақатгина “Сариосиё”, “Ойбек” ва “Плотина” чегара ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланиши мумкин эди.

Масофанинг узоқлиги ўз навбатида Самарқандлик талабаларга қийинчилик туғдираётган эди. Кўпчилик талаба-ёшларнинг мурожаатлари инобатга олиниб, жорий йилнинг 17 февраль кунидан талабалар Ургут туманида Тожикистон Республикаси билан чегарада жойлашган “Жартепа” чегара божхона пости орқали ҳаракатланишларига рухсат берилди.

Эслатиб ўтамиз, пост орқали ҳозирча фақат Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг экспорт-импорт операцияларини амалга оширишлари учун халқаро юк ташувчиларнинг юк автотранспорт воситалари ҳамда талабалар ҳаракатланиши белгиланган.

Киритилди: 17:45 17.02.2021. Ўқилди: 2724 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!