"Украинадан Яқин Шарққача бўлган ҳудудлардаги халқаро ҳарбий можаролар авиақатновларга жиддий таъсир кўрсатмоқда. Ташувчилар нафақат бир қатор ҳаво йўналишларидан четланишга, балки навигация тизимларидаги тўсиқларни ҳам бартараф этишга тайёр бўлишлари зарур", дея ёзмоқда нашр.
Қайд этилишича, Эрон ва Исроил ўртасидаги уруш авиакомпаниялар фаолиятини янада мураккаблаштирган, улар можаро ҳудудини четлаб ўтишга ҳаракат қилаётганда, айни пайтда Россия ҳаво бўшлиғида парвозлар учун жорий этилган тақиққа ҳам риоя қилишлари шарт бўлган.
Flightradar24 сайти маълумотларига кўра, Ғарб авиаташувчиларининг аксарияти Ироқ ҳаво ҳудуди ёки Арабистон ярим ороли устидан ўтадиган маршрутни афзал кўрмоқда.
"Можароларнинг тижорат авиациясига тўғридан-тўғри таъсирининг яна бир мисоли Покистон бўлиб, у 2025 йил апрелида Ҳиндистон билан қуролли тўқнашувдан сўнг ҳинд авиаташувчилари учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди. Ғарб авиакомпаниялари учун тақиқ амал қилмаса-да, уларнинг кўпчилиги ҳамон бу минтақа устидан парвоз қилишдан ўзини тиймоқда", дейилади DW мақоласида.
Таҳлилчи Жон Грантнинг фикрича, Европа авиакомпаниялари Россиянинг Украинага қарши уч йиллик уруши давомида Россия устидан учишлар тақиқига мослашиб олган.