2025 йил 4 июль куни Тошкент шаҳрида ҳарорат +43,5°C га етди. Бу сўнгги 150 йил ичида 4 июль санаси учун кузатилган энг юқори кўрсаткич сифатида тарихга кирди.
Маълумотларга кўра, 1868 йилдан бери Тошкентда айнан 4 июлда бундай юқори ҳарорат ҳеч қачон қайд этилмаган.
Шаҳарда мутлақ ҳарорат рекорди эса 1997 йил 18 июлда кузатилган бўлиб, ўшанда ҳарорат +44,6°C ни ташкил этган. Кечаги ҳарорат бу рекорддан атиги 1,1 даражага паст.