«Манчестер Юнайтед» клуби скаутлари "Манчестер Сити" ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатишмоқда. Бу ҳақда Scout in Eurasia саҳифаси Твиттер ижтимоий тармоғи орқали хабар тарқатди.
"Ўзбек ҳимоячиси «Сити»да етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Шу боис, у ижара асосида бошқа жамоага ўтиши мумкин", — дейилади хабарда.