Бергамо аэропортининг учиш-қўниш йўлагида (расмий номи "Орио-аль-Серио") бахтсиз ҳодиса рўй берди – бир киши самолёт двигателига кириб ҳалок бўлди.
Бу ҳақда RaiNnews24 телеканали хабар берди.
Қайд этилишича, полиция эркакни таъқиб қилган, бироқ уни тўхтата олмаган. У машинани ташлаб, биринчи қаватдаги келиш зонасига югурди, у ерда самолёт тўхташ жойига олиб борувчи хавфсизлик эшигини очди, учиш-қўниш йўлагига югуриб чиқди ва ўша вақтда учишга ҳозирланаётган самолёт томон югурди.
Ҳозирча унинг ҳаракатлари сабаблари, шунингдек, аэропорт ташқарисидан учиш-қўниш йўлагига қандай етиб келгани номаълум.