Эрон Хитойга HQ-9B ер-ҳаво ракета тизимлари учун мурожаат қилган ва бу тизимлар сўнгги 12 кунлик можарода Исроил томонидан вайрон қилинган ҳаво мудофааси ўрнини босиши мумкин.
Middle East Eye маълумотларига кўра, Хитой аллақачон Эронга ушбу тизимлардан бир нечтасини етказиб берган. Етказиб бериш ҳарбий ҳаракатлар тугагандан сўнг дарҳол бошланган. Теҳрон қанча тизим сотиб олгани номаълум, аммо араб манбалари улар учун нефт билан тўлаётганини айтишмоқда. Хитой ҳозирда Эрон экспорт нефтининг 90 фоизини сотиб олади.
Хитойнинг HQ-9B тизими Россиянинг С-300 ҳаво мудофаа тизимига асосланган. У самолётлар ва баллистик ракеталарга қарши курашиш учун мўлжалланган. Яқинда Миср ҳам худди шу тизимларни сотиб олаётгани маълум бўлди.