Бугун 9 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Урганчда 2 нафар вояга етмаган қиз 7 қаватли уйнинг томидан ўзини ташлаб ҳалок бўлди

Урганчда 2 нафар вояга етмаган қиз 7 қаватли уйнинг томидан ўзини ташлаб ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.

Урганчда икки ўсмир кўп қаватли уйнинг томидан қулаб тушиб, ҳалок бўлганм айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.

Жорий йилнинг 7 июль куни соат 08:15 атрофида Урганч шаҳар, “Нурли ҳаёт” кўчаси, 20-уй манзилида жойлашган етти қаватли уйнинг томидан 2 нафар аёл жинсига мансуб фуқаролар ўзини-ўзи пастга ташлаб, вафот этганлиги маълум бўлди.

Ўтказилган текширувда, ўз жонига қасд қилган аёл жинсига мансуб фуқароларнинг 2009 йилда туғилган вояга етмаган С.Д. ҳамда 2010 йилда туғилган вояга етмаган Б.С. эканликлари аниқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Урганч шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 12:20. Ўқилди: 1290 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!