Хоразм вилояти, Урганч туманида яшовчи она уч нафар фарзандларининг 18 ёшга қадар бўлган даври учун тўланиши лозим бўлган алимент пули ўрнига умумий ер майдони 689 кв.метр бўлган уйни совға қилди.
Мажбурий ижро бюросининг Урганч тумани бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг буйруғига асосан қарздор Ф.М.дан ундирувчи фуқаро А.Х. фойдасига уч нафар вояга етмаган фарзандлари учун алимент ундириш белгиланган.
Бюронинг Урганч тумани бўлими давлат ижрочиси томонидан қарздор билан ўтказилган тарғибот тадбири давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарорига асосан вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментларни олдиндан тўлаш имконияти мавжудлиги тушунтирилган.
Давлат ижрочисининг олиб борган ижро ҳаракатлари, шунингдек, тушунтириш ишлари самара бериб, томонларнинг ўзаро келишувига кўра, ота ўз фарзандларининг 18 ёшга тўлгунига қадар белгиланган алимент тўлови учун Урганч тумани, “Туркманлар” маҳалласида жойлашган умумий ер майдони 689 кв.метр бўлган уйни турмуш ўртоғига нотариал тартибда расмийлаштириб берди.