АҚШнинг Ливандаги элчихонаси минтақадаги кескинлик ортиши фонида эҳтиёт чораси сифатида ўнлаб ходимларни эвакуация қилди.
Хорижий ОАВ маълумотига кўра, гап дипломатик миссиянинг асосий таркибига кирмайдиган ходимлар ҳақида бормоқда.
Ливаннинг LBCI телеканали хабар беришича, мазкур қарор “превентив чора” сифатида қабул қилинган ва минтақада вазият ёмонлашиши эҳтимоли билан боғлиқ.