Бугун 20 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

Умрага бориш 19 мартдан расман тўхтатилади

Умрага бориш 19 мартдан расман тўхтатилади

Саудия Арабистони 2026 йилги Ҳаж мавсуми олдидан Умра зиёратига оид муҳим чеклов ва муддатларни расман эълон қилди. Янги тартибларга кўра, Умра амалларини бажариш учун сўнгги сана – 2026 йил 18 апрель этиб белгиланган.

Ҳар йили Макка ва Мадина шаҳарларига миллионлаб зиёратчилар ташриф буюради. Аммо Ҳаж мавсуми яқинлашган сари Саудия ҳукумати муқаддас шаҳарларни катта ҳажмдаги зиёратчиларни қабул қилишга тайёрлаш мақсадида Умра визаларини вақтинча тўхтатади.

Расмий маълумотларга кўра, Умра визасига ариза беришнинг сўнгги куни – жорий йил 19 март, Саудия Арабистонига киришнинг сўнгги куни – 2 апрель, мамлакатни тарк этишнинг сўнгги куни эса – 18 апрель этиб белгиланган.

Белгиланган муддатлар ўзгартирилмайди. Зиёратчилар Умра амалларини ўз вақтида якунлаб, Ҳарам ҳудудини тарк этишлари шарт.

Мутахассислар таъкидлашича, Умра зиёратининг тўхтатилиши логистика ва хавфсизлик нуқтаи назаридан зарур. Ҳаж пайтида икки миллиондан ортиқ зиёратчи келиши кутилмоқда. Шу боис хавфсизлик чоралари кучайтирилади, тиббий хизматлар кенгайтирилади ҳамда меҳмонхоналар ва транспорт тизими Ҳаж зиёратчилари учун қайта ташкил этилади.

Бу тартиб муқаддас масжидларда ортиқча тирбандликнинг олдини олишга ҳам хизмат қилади.

Чекловлар Ҳаж олдидан Умра режалаштирган зиёратчилар, халқаро саёҳат агентликлари, Макка ва Мадинадаги меҳмонхона ва транспорт соҳаси вакиллари ҳамда маҳаллий фуқаролар ва хорижий резидентларга таъсир кўрсатади.

Маълумотларга кўра, Ҳаж мавсуми якунлангач, тахминан 2026 йил 11 июнь атрофида Умра қайта йўлга қўйилиши кутилмоқда.

Киритилди: Бугун 11:55. Ўқилди: 776 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!