Рақобат қўмитаси томонидан оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларида жойлаштирилаётган материалларнинг “Реклама тўғрисида”ги Қонун талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб борилди.
Ушбу жараёнда туроператорлар томонидан “Умра” тадбирини ташкил этиш ва ўтказишга оид берилган рекламалар ҳам ўрганилди.
Натижада Навоий ва Самарқанд вилоятлари ҳудудий бошқармалари томонидан жами 3 та — "A-HELLO", "SM Tower Tour" ҳамда "RAYXONA TOUR" МЧЖларга нисбатан лицензия ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ҳолда реклама жойлаштирилгани аниқланди. Бу ҳолат “Реклама тўғрисида”ги Қонун талабларини бузиш сифатида баҳоланиб, белгиланган тартибда иш қўзғатилди ва молиявий жарималар қўлланди.
Шунингдек, Фарғона, Наманган, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари ҳудудий бошқармалари томонидан жами 8 та телеграм ва инстаграм канал (жумладан: “Umra safari 2025”, “Makka madina Sayohat”, “Saudiyaga Sayohat Muhammadyusuf”, “iamalimusim”, “IYMONA TRAVEL”, “HIKMAT TRAVEL”, “Makka va Madinaga Ziyorat”) ҳамда “Tashabbus travel” МЧЖ берган рекламаларда ҳам шу каби қонунбузилиш ҳолатлари қайд этилди.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан тегишли шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди. Қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилиши таъминланмоқда.