Венгрия ҳукумати раҳбари Виктор Орбан Россия президенти Владимир Путинга хат ёзиб, музлатилган Россия суверен активлари мусодара қилинган тақдирда Москва қандай қадамлар қўйиши билан қизиқди.
Бундай маълумотни Венгриянинг Mandiner портали келтириб ўтган.
Унинг сўзларига кўра, Орбан, шунингдек, Россия ушбу жавоб қадамларини шакллантиришда Европа Иттифоқига аъзо алоҳида давлатларнинг позицияларини ҳисобга оладими, деб сўради.