Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Улуғбек Қосимовнинг ўринбосарлари ва шаҳар-туман ҳокимларини 661 млн сўм билан мукофотлаш тўғрисидаги фармойиши бекор қилинди

Улуғбек Қосимовнинг ўринбосарлари ва шаҳар-туман ҳокимларини 661 млн сўм билан мукофотлаш тўғрисидаги фармойиши бекор қилинди

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимовнинг 2025 йил 20 январда имзоланган 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ўринбосарлари ҳамда шаҳар ва туман ҳокимларини мукофотлаш учун 661 миллион сўм ажратиш ҳақидаги фармойиши бекор қилинди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Ҳокимликка кўра, фармойиш жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлган боис бекор қилинган.

Ижтимоий тармоқлар орқали Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда шаҳар ва туманлар ҳокимларини рағбатлантириш тўғрисида қабул қилинган 2025 йил 20 январдаги 12-8-0-Ф/25-сонли фармойиши юзасидан турли постлар эълон қилинди. Мазкур фармойиш қайта кўриб чиқилиб, бекор қилинган, дейилади ҳокимлик муносабатида.

Қўшимча қилинишича, 661 миллион сўм маблағ “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурига йўналтирилиши белгиланган.

Киритилди: 12:00 25.01.2025. Ўқилди: 1265 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!