Россия президенти Владимир Путин Украина билан тинчлик келишуви ғояси "тўғри" эканлигини, аммо "муҳокама қилиниши лозим бўлган масалалар, шу жумладан АҚШ билан ҳам" мавжудлигини таъкидлади. Шу мақсадда у Америка раҳбари Доналд Трамп билан телефон орқали боғланиши мумкинлигини билдирди.
"Жойлардаги вазият қандай ривожланишига қараб, можарони тўхтатиш бўйича кейинги қадамлар ҳақида келишиб оламиз," - деди Путин.
У шунингдек, Курск вилоятидаги вазият бутунлай назорат остида эканлигини таъкидлади: "Украина Қуролли Кучлари Курск вилоятидан 2-3 кишилик гуруҳларда чиқиб кетишга уринмоқда, чунки ҳамма нарса бизнинг тўлиқ ўт очиш назоратимиз остида. Курск вилоятидаги УҚК учун икки йўл бор: таслим бўлиш ёки ҳалок бўлиш. Жойлардаги вазият тез суръатда ўзгармоқда. Кеча жангчиларим менга: "Эртага Суджа бизнинг қўлимизда бўлади," дейишди. Бугун худди шундай бўлди," - дея қўшимча қилди Путин.
Унинг сўзларига кўра, "Россия қўшинлари деярли барча жанг майдонларида ҳужумга ўтмоқда."