Хитойда 125 миллион йиллик чаён тошқотмаси топилди.
Жеҳолиа лонгченги деб номланган бу янги тур тахминан 125 миллион йил аввал яшаган.
Чаённинг тошқотган қолдиқлари Хитойнинг Ички Монголия вилоятидаги Чифенг шаҳри яқинидаги Ҳеишангоу қишлоғида жойлашган Йихиан формациясининг тўқ кулранг гил тошларидан топилди.
"Чаёнлар бўғимоёқлилар типига мансуб ўргимчаксимонлар синфига кириб, уларнинг қазилма қолдиқлари нисбатан кам учрайди," - дейди тадқиқотнинг биринчи муаллифи, Нанкин геология ва палеонтология институти ҳамда Хитой Фанлар академиясининг Ҳаёт ва палеоэкология бўйича мукаммаллик маркази олими доктор Қианг Хуан ва унинг ҳамкасблари.
"Энг қадимги чаёнлар Силур даврининг ўрталарида пайдо бўлган ва уларнинг айримлари денгиздан қуруқликка ўтиш жараёнининг ўткинчи шакллари сифатида талқин қилинади."