Бугун 11 март, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Россия Су-35’ларни Хитойга сотиб хато қилдими? Хитой Су-35’ларни учиш учун эмас, нусха олиш учун олган!

Россия Су-35’ларни Хитойга сотиб хато қилдими? Хитой Су-35’ларни учиш учун эмас, нусха олиш учун олган!

Россия қирувчи самолётларининг Хитойга сотилиши хато деб баҳоланди.

Су-35 қирувчи самолётларини Хитойга сотиш бўйича битим Россия самолётсозлигининг энг катта хатоси эканлиги айтилди. Бу ҳақда 19FortyFive нашри шарҳлочиси Крис Осборн маълум қилди.

Нашр маълумотига кўра, 2015 йилда Хитой Россиядан 2,5 миллиард долларга 24 та Су-35 қирувчи самолётини харид қилган.

"Хитой аслида сотиб олинган Су-35 самолётларида учишдан манфаатдор бўлмаган, балки ўсиб бораётган авиапарки учун технологияларни қарзга олган ёки "ўғирлаган" бўлиши мумкин," - дейилади нашрда.

Шарҳловчи Осборннинг тахмин қилишича, Хитой Россия технологияларини ўрганиш мақсадида Су-35 дан фойдаланган бўлиши мумкин.

Бундан олдин, Американинг The National Interest журнали Россиянинг бешинчи авлод Су-57 қирувчиси тезлиги ва нархи бўйича Американинг F-35 самолётидан устун эканлигини ёзган эди. Американинг F-35 самолёти бозорда 80 миллиондан 110 миллион долларгача баҳоланмоқда. Россия самолёти эса анча арзон бўлиб, унинг ўртача нархи 35 миллиондан 40 миллион долларгача.

Киритилди: 21:24 10.03.2025. Ўқилди: 1473 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!