Forbes нашри маълум қилишича, Россия Украина артиллерияси учун жиддий муаммога айланиб улгурган энг замонавий оптик толали дронлардан фойдаланмоқда.
Нашр таҳлилчиси Девид Акснинг таъкидлашича, бу дронлар ихчам, чаққон ва сигнал билан тўхтатиб бўлмайдиган бўлиб, бу хусусиятлари уларни ўзиюрар артиллерия қурилмалари (САУ) ва Украинанинг бошқа ҳарбий объектларига қарши самарали қуролга айлантирмоқда.
Россиянинг бир видеолавҳасида жанговар каллакли квадрокоптер Украинанинг "Богдана" ғилдиракли гаубицаси жойлашган пана жойга кириб бораётгани акс эттирилган. Дрон артиллерия қурилмаси кабинасига тушиб, жиддий шикастланишга сабаб бўлиши мумкин.