Бугун 3 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Россия АҚШга рад жавобини берди: Уруш тугамайди!

Россия АҚШга рад жавобини берди: Уруш тугамайди!

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин шахсан Москванинг Украинадаги вақтинчалик ярашув бўйича расмий нуқтаи назарини ифодалайди.

Бу ҳақда Россия давлат раҳбарининг ташқи сиёсат масалалари бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаков Биринчи канал эфирида маълум қилди.

"Ҳозирги вақтда президент бизнинг расмий позициямизни шахсан шакллантириши лозим," - дея таъкидлади Кремль вакили.

Ушаковнинг айтишича, АҚШ ва Украина вакилларининг Саудия Арабистонидаги учрашувида келишилган 30 кунлик ярашув таклифини Россия манфаатларини инобатга олган ҳолда такомиллаштириш зарур: "Менимча, ҳужжат шошилинч тарзда тайёрланган. Уни устида ишлаш, мулоҳаза қилиш ва бизнинг нуқтаи назаримизни ҳам ҳисобга олиш керак. Унда фақатгина Украина ёндашуви акс эттирилган, холос."

Кремль вакили Россиянинг Украина масаласини бевосита АҚШ вакиллари билан муҳокама қилиш учун музокарачилар тайинланишини таъкидлади ва ўз навбатида "шахсий каналлар орқали" алоқаларни давом эттиришини қўшимча қилди. "Америкаликлар билан айнан Украина масаласини муҳокама қиладиган махсус музокарачилар ҳам бўлади. Ҳозирча шундай келишилган," - деди Ушаков журналистларга.

АҚШ президенти Доналд Трампнинг махсус элчиси Стивен Уиткоффнинг Москвага ташрифи ҳақида сўз юритаркан, Ушаков унинг "нафақат Украина, балки Россия-Америка муносабатлари ва уларнинг келажакдаги ривожланиши, шу жумладан иқтисодий жиҳатларини муҳокама қилиш" учун келаётганини маълум қилди.

Россия президенти ёрдамчиси Владимир Путиннинг Стивен Уиткофф билан учрашиш эҳтимолини инкор этмади.

"Уиткофф Москвага келган, деб айтишмоқда. Учрашув бўлади", - деди Кремль вакили ва у "жуда юқори мартабали россиялик вакиллар билан учрашишини" аниқлаштирди. Ушаков Россия давлати раҳбари билан учрашув ўтказилиши мумкинлигини маъқуллади. "Эҳтимолдан холи эмас", - деди у тегишли саволга жавоб бериб.

Киритилди: 20:42 13.03.2025. Ўқилди: 18029 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!