Бугун 24 февраль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Украина разведка хизмати Россия нефть инфратузилмасига зарба берди — Украина ОАВ

Украина разведка хизмати Россия нефть инфратузилмасига зарба берди — Украина ОАВ

Украина ОАВлари манбаларига кўра, СБУ кечаси дронлар орқали Татарстандаги «Калейкино» нефть насос станциясига зарба берган. Ҳужум ортидан бир неча портлаш содир бўлган ва йирик ёнғин келиб чиққан.

СБУ манбаси баёнотига кўра, бундай махсус операциялар Россия бюджетига тушаётган "нефть даромадларини камайтириш"га қаратилган. Уларнинг таъкидлашича, бу урушни молиялаштириш имкониятларини заифлаштириш стратегиясининг бир қисми.

«Калейкино» станцияси Украина чегарасидан тахминан 1200 км узоқликда жойлашган. У Ғарбий Сибир ва Поволжьедан келадиган нефтьни қабул қилади, аралаштиради ва экспортга тайёрлайди. Шунингдек, у «Дружба» нефть қувурига хомашё узатишда муҳим бўғин ҳисобланади.

СБУ — Украина Хавфсизлик хизмати. Тўлиқ номи: Служба безпеки України.

Киритилди: 23:50 23.02.2026. Ўқилди: 173 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!