86 ёшли Владимир Горбулин мустақил Украинанинг ракета-космик соҳасига асос солган шахс сифатида танилган ҳамда Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин Киев юритган ташқи сиёсат тамойилларининг муаллифларидан бири ҳисобланади.
Ҳозирда у Украина Миллий фанлар академиясида фаолият юритмоқда ва у ерда биринчи вице-президент лавозимини эгаллаган. Бундан ташқари, у ўзининг доимий ҳаммуаллифи Валентин Бадрак билан бирга китоблар ёзади. Бадрак — Украина қурол-яроғ соҳаси бўйича энг нуфузли экспертлардан бири бўлиб, Армия, конверсия ва қуролсизланиш тадқиқот маркази директори ҳисобланади.
Уларнинг асарларида Россия-Украина уруши жараёни таҳлил қилинади, қонуниятлар аниқланади ва вазият қандай ривожланиши ҳақида прогнузлар берилади.