Украина қуролли кучлари Россиянинг Курск вилоятидаги Суджа шаҳридаги позицияларини тарк этиб, Россия-Украина чегарасига яқинлашди.
Буни Украина Қуролли кучлари Бош штаби эълон қилган харита тасдиқлайди. Курск вилоятидаги операциянинг расмий харитасида Суджа Россия назорати остида белгиланган.
Бу Украина бўлинмалари шаҳардан олиб чиқиб кетилганининг расмий тасдиғидир.
Харитада Украина қўшинлари Суджадан узоқроқда жойлашгани кўрсатилган.
Аввалроқ, 13 март куни Россия Мудофаа вазирлиги Курск вилоятидаги Суджа аҳоли пункти, шунингдек, ушбу минтақадаги яна иккита аҳоли пункти Россия қўшинлари назоратига ўтгани ҳақида хабар берган эди.