Бугун 24 февраль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

«У фақат пул ҳақида ўйлайди»: Португалиялик мураббий Трампни ва АҚШдаги ЖЧни танқид қилди

«У фақат пул ҳақида ўйлайди»: Португалиялик мураббий Трампни ва АҚШдаги ЖЧни танқид қилди

Донецкнинг «Шахтёр» ва Италиянинг «Милан» клублари собиқ устози Паулу Фонсека АҚШда Жаҳон чемпионати ўтказилишига қарши чиқиб, навбатдаги бор ўз қарашлари сиёсийлашганини намойиш этди.

«Америка президентининг позицияси шундай — энг заиф қатламларни эътиборсиз қолдириш ва фақат ўз манфаатларини олдинга суриш. У одамлар ҳақида ўйламайди. У фақат пул ҳақида ўйлайди. Ҳақиқий футбол ишқибозлари ва бу спортга содиқ инсонлар АҚШда эмас, балки бошқа жойда мусобақалашишлари керак», — дея Фонсеканинг сўзларидан иқтибос келтиради derbyderbyderby.it.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати 11 июнь куни старт олади.

Киритилди: Бугун 11:24. Ўқилди: 334 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!