Бугун 23 февраль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Россия элчихонасида “Ғалаба бизники бўлади” ибораси ёзилган баннер осилди

Россия элчихонасида “Ғалаба бизники бўлади” ибораси ёзилган баннер осилди

Сеулдаги Россия элчихонасида “Ғалаба бизники бўлади” ибораси ёзилган баннер осилди, Жанубий Корея уни олиб ташлашни талаб қилди.

Жанубий Корея Ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, Сеулдаги Россия элчихонаси биносига 15 метрлик баннер осилган бўлиб, унда Россия байроғининг рангларида “Победа будет за нами” (“Ғалаба бизники бўлади”) деган шиор ёзилган.

Вазирлик бу баннер Жанубий Корея фуқаролари ва бошқа давлатлар билан муносабатларда ортиқча таранглик яратиши мумкинлигини, чунки у Россия-Украина урушига ишора қилаётгандек қабул қилинишини билдириб, уни олиб ташлашни талаб қилди.

Россия элчихонаси эса баёнотида баннер феврал ойида нишонланадиган байрамлар – Дипломатик ходимлар куни ва Ватанни ҳимоячилари куни муносабати билан осилганини маълум қилган.

Элчихона баёнотига кўра, баннердаги ибора барча россияликларга таниш бўлиб, мамлакат тарихига, жумладан, совет халқининг фашистлар Германияси устидан ғалаба қозониш учун сафарбар қилинишига боғлиқ. Хабарда шунингдек, байрамлар тугагач, баннер олиб ташланиши айтилган.

Киритилди: Бугун 18:28. Ўқилди: 850 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!