Жорий йилнинг 12 феврал куни Нарпай тумани Хўжакарзон маҳалласидаги фермер хўжалиги ҳудудида ака-укалар ўртасида ариқдан сув ўтказиш масаласида келишмовчилик келиб чиққан. Тортишув жанжалга айланиб, ука ўзига тегишли «ИЖ-18» русумли ов қуролидан акасига қарата ўқ узган.
Суд-тиббиёт экспертизаси дастлабки хулосасига кўра, марҳумнинг танасида бош ва юз қисми, бўйин, елка соҳаларида ўқ отилишига хос оғир жароҳатлар аниқланган.
Укага нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. У процессуал тартибда ушланган.