Келгуси 5 йилда Ўзбекистон фуқаролари визасиз кириши мумкин бўлган давлатлар сони 16 тага кўпайтирилади. Бу вазифа 2026 йил 16 февралда тасдиқланган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган.
📊 Режага кўра:
• Ҳозир — 34 та;
• 2026 — 36 та;
• 2027 — 38 та;
• 2028 — 42 та;
• 2029 — 46 та;
• 2030 йилгача — 50 та.
Шунингдек, соддалаштирилган виза тартиби мавжуд давлатлар сони 42 тадан 60 тага етказилади. Консуллик хизматлари учун мобил платформа яратилиб, фойдаланувчилар сони 60 мингтагача оширилади.