Бугун 23 февраль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Сурхондарё таълим тизимида коррупция: икки мансабдор ушланди

Сурхондарё таълим тизимида коррупция: икки мансабдор ушланди

Сурхондарё вилояти таълим соҳасида йирик коррупцион схема фош этилди. Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг собиқ бошлиғи Ҳ.Мамадиев ҳамда Термиз шаҳар бўлими собиқ раҳбари С.Рўзиқулов катта миқдордаги пора билан ушлангани хабар қилинмоқда.

Маълумотларга кўра, улар “Менинг мактабим” лойиҳаси доирасида тендерларда тадбиркорларга ёрдам бериш эвазига пул талаб қилган. Жами 111 минг 200 АҚШ доллари ва 567 млн сўмни олаётган вақтда қўлга тушган.

Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Киритилди: Бугун 19:30. Ўқилди: 676 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!