Украина президенти Володимир Зеленский агар сайловлар урушни тугатиш шарти сифатида қўйилса, мамлакатда сайловлар ўтказишга тайёр эканини билдирди.
“Агар сайловлар урушни тугатиш шарти бўлса, унда марҳамат, сайловларни ўтказамиз. Аммо, шунчаки мендан қутулмоқчи бўлсангиз, бунинг учун қонуний йўл топинг”, — деди у.
Зеленскийнинг таъкидлашича, Украинадаги барча сиёсий жараёнлар қонун доирасида амалга оширилиши лозим ва уруш шароитида давлат барқарорлиги биринчи ўринда туради.