Бугун 23 февраль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Элдор Шомуродов Италияга ташриф буюрди

Элдор Шомуродов Италияга ташриф буюрди

Туркиянинг "Истанбул Башакшеҳир" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов Италияга борди.

Маълум бўлишича, ўзбекистонлик футболчи ҳозирда Италияда жароҳатини даволаётган Жалолиддин Машариповнинг ҳолидан хабар олиш мақсадида ушбу сафарни амалга оширган.

“Элдор мени кўргани келибди. Бу мавсум Туркияда тўпурар бўлишини тилаб, дуо қилиб қўйдим”, — деб ёзди Машарипов ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Маълумот учун, жорий мавсумда Элдор 16 та гол билан тўпурарлар рўйхатида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: Бугун 15:15. Ўқилди: 399 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!