Бугун 23 февраль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Хоминаий АҚШнинг Эронга эҳтимолий ҳужумига қарши режа тайёрламоқда

Хоминаий АҚШнинг Эронга эҳтимолий ҳужумига қарши режа тайёрламоқда

Оятуллоҳ Хоминаий АҚШнинг Эронга эҳтимолий ҳужумига қарши режа тайёрламоқда — The New York Times.

Нашрнинг Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг юқори лавозимдаги мансабдорларига таяниб хабар беришича, Эрон олий раҳнамоси оятуллоҳ Хоминаий ҳар бир ҳарбий қўмондон ва сиёсатчига тўрт нафардан эҳтимолий ўринбосар танлаш топшириғини берган. У шунингдек, коммуникацияда муаммолар юзага келганида ёки оятуллоҳ ҳалок бўлганида қарор қабул қилиши мумкин бўлган "тор доирадаги ишончли шахсларга" вазифаларни тақсимлаган.

"Ҳоминаий мамлакат миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Ларижани ва бир неча нафар яқин маслаҳатчиларига нафақат АҚШ ва Исроил бомбардимонларидан сўнг, балки олий раҳбарият, жумладан, Хоминаийнинг ўзига суиқасд қилинганидан кейин ҳам амалдаги тузумнинг омон қолишини таъминлашлари кераклигини айтган", — деди The New York Times манбалари.

Таъкидланишича, Эрон Қўшма Штатларнинг ҳужуми муқаррарлигидан келиб чиқиб ҳаракат қилмоқда. Мамлакатдаги барча ҳарбий кучлар юқори даражадаги шайлик ҳолатига келтирилган. Ироқ билан чегара ва Форс кўрфази соҳиллари бўйлаб баллистик ракета учириш мосламалари жойлаштирилган.

"Уруш бошланган тақдирда полиция, разведка махсус корпуслари ва “Басиж” халқ кўнгилли бўлинмалари йирик шаҳарлар кўчаларини қўриқлайди", — деган уч нафар ҳарбий ва икки нафар мансабдор.

Киритилди: Бугун 17:58. Ўқилди: 719 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!